Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» доирасида ҳар бир туман ва шаҳар бюджетидан камида 10 та ва кўпи билан 30 та лойиҳани молиялаштириш учун маблағ ажратилади. Агар лойиҳалар сони 10 тадан ошса, маблағлар аҳоли сонига қараб тақсимланади.
2025 йил учун «Очиқ бюджет» порталида жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган лойиҳалар тақвими эълон қилинди. Унга кўра, «Ташаббусли бюджет» ғолиблари Наврўз ва Мустақиллик байрамларида эълон қилинади.
«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилдаги 2-мавсумида юқори овоз тўплаб, юта олмаган яна 177 та ташаббус ғолиб лойиҳалар рўйхатига қўшилди (шу вақтгача 1772 та лойиҳа ғолиб бўлганди). Уларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди.
«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсумида ғолиб бўлган 1772 та лойиҳа эълон қилинди. Жараёнларда Ўзбекистон бўйлаб 9 млн 81 мингта овоз берилди.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2024 йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланди. Жараён 31 август соат 23:59 га қадар давом этади. Лойиҳалар учун 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Ташаббусли бюджетда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади. Овоз беришдан аввал 7 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади. Овоз бериш босқичи 20 кундан 10 кунга қисқартирилди.
«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди. Республика бўйича жами 2 770 та лойиҳа ғолиб деб топилди, энди уларни молиялаштиришга 3,3 трлн сўм йўналтирилади. Бу галги овоз бериш жараёнларида 11,7 млн киши иштирок этди.
Ташкилот раҳбарларини Open Budget учун овоз йиғишга мажбурлаган Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари Ўлмас Истамов жаримага тортилди. У овоз йиғолмаган раҳбарларни ишдан олиш билан қўрқитган ва уларни «ноинсофлар» дея атаганди.
Техник носозликлар сабаб «Очиқ бюджет» порталида овоз бериш жараёнлари вақтинча тўхтатилади ва 16 март соат 00:00 дан бошлаб давом эттирилади, дея хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Айни вақтда мутахассислар камчиликларни бартараф этиш устида ишламоқда.
13 март куни «Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш бошланади. Фуқаролар маҳаллий бюджетнинг умумий қиймати 3,02 трлн сўм бўлган қисмини тақсимлашда йўллар қуриш, мактабларни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ва бошқа лойиҳалар бўйича 28 919 та лойиҳадан бирига овоз бериш орқали иштирок этиши мумкин.
Энди «Ташаббусли бюджет»даги лойиҳаларда «Бир фуқаро — бир овоз» тизими амал қилади. Яъни бир фуқарода бир неча телефон рақами бўлса ҳам, у фақат биттасидан овоз бера олади. Молия вазирлигига кўра, «SIM картани ким ишлатаётгани аҳамиятсиз, у кимнинг номидалиги муҳим». Батафсил.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йилдаги 2-мавсумига овоз бериш 16 сентябрда якунланди. Жами 1187 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 1,4 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади. Ғолиб бўлган ҳудудларда яшовчилар ғалабани байрам билан нишонлашмоқда.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланди. Жараён 16 сентябрга қадар давом этади. Лойиҳалар учун 1,02 трлн сўм маблағ ажратилган.
«Юксалиш» ҳаракатининг мониторинги давомида 2022 йилда «Ташаббусли бюджет»да ютган 50 дан ортиқ лойиҳада ишлар сифатсиз қилингани, тўлиқ молиялаштирилмагани ва якунига етмагани аниқланди.
«Ташаббусли бюджет» жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17 июлдан бошланади. Бу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда.
Эндиликда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар 2023 йилдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» порталида овоз бериш йўли билан аниқланади. Бунда ҳар бир маҳаллада 8 млрд сўмдан ошмаган лойиҳалар пакети шакллантирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг